АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманинг акаси Малик Обама мамлакат президенти сайловида миллиардер, Республикачилардан номзод Дональд Трампнинг ғалабасини ижобий баҳолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Трампни табриклайман!», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида. Илгарироқ Малик микроблогида дастлаб сайлов натижалари кутиш узоқ давом этганидан норозилик билдирган, сўнг Трампнинг ғалабаси муносабати билан қувонганини ёзган эди.
CONGRATULATIONS PRESIDENT TRUMP! GOD IS GREAT!
— Malik Obama (@ObamaMalik) November 9, 2016
«Укамнинг президентлик мансабидаги ваколат муддати тугаётган экан, энди мен АҚШ президентлигига Трамп номзодини қўллаб-қувватлашимни айта оламан», — маълум қилди у твитларидан бирида.
Малик Обама муқаддам ҳам, ўзини демократлардан деб санашига қарамай, Трампга овоз беришини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)