Исроил Суриядан Голан тепаликларига снаряд тушишига жавобан сурияликларнинг марраларини ўққа тутди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси тарқатган коммюникега таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
9 ноябрь куни Суриядан учирилган снаряд Голан тепаликларининг шимолий қисмида портлади.
«Жабрланганлар йўқ, афтидан, гап Сурия ичидаги урушлар натижасида тасодифий снаряднинг келиб тушиши ҳақида кетмоқда», — дейилади армия матбуот хизмати баёнотида.
Шунга қарамай, Исроил қўшинлари Сурияга жавоб қайтаришга қарор қилди.
«Исроил мудофаа армияси Исроил суверенитети ва фуқаролар хавфсизлигига раҳна солишларига йўл қўймайди», — таъкидланади коммюникеда.
Изоҳ (0)