Испаниянинг «Лас-Пальмас» клубида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчи Серхио Эзикиель Араухо 9 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда, Marca нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
26 сентябрь куни Серхио Араухо автомобилини тақиқланган жойда қолдиргани учун полиция ходимлари унга огоҳлантириш берди. Мулоқот вақтида ҳуқуқ-тартибот ходимлари футболчи маст ҳолатда эканини пайқади, аммо Араухо алкоголь истеъмол қилганини аниқлайдиган тестни ўтишдан бош тортди.
8 ноябрь куни Испания суди «Лас-Пальмас» ҳужумчисини 9 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди ва икки йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди. Футболчининг адвокати суд қарорига шикоят қилишини маълум қилди.
Испания қонунига кўра, икки йилдан кам бўлган ҳар қандай жазони синов муддати остида ўтказиш мумкин.
Изоҳ (0)