АҚШ президенти сайлови чоғида ҳамда Дональд Трампнинг ғалабаси маълум бўлганидан сўнг нархи туша бошлаган нефть яна қимматлаша бошлади. Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг бир баррели 0,41 долларга ёки 0,89 фоизга қимматлади ва энди 46,45 долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
WTI нефтининг декабрь фьючерслари нархи Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) 0,27 долларга ёки 0,6 фоизга ошиб, баррелига 45,25 долларни ташкил этмоқда.
Илгариги сессияда Brent нархи 44,4 долларгача, WTI нархи эса 43,07 долларгача тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)