Эфиопалик журналист Дажим Зинабу Текле Халқаро олимпия қўмитасининг «Аёл ва спорт» мукофоти билан тақдирланди. Ушбу соврин ўзининг 16 йиллик тарихида биринчи марта эркак кишига тақдим қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Тақдирлаш маросими Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтди. Мукофот эгаси охирги беш йил давомида радиода аёллар спортини ривожлантириш бўйича кўрсатувни олиб бормоқди.
«Ушбу мукофот нафақат аёллар учун, балки жинснинг тенглиги борасидаги муаммоларга бефарқ бўлмаган эркаклар учун ҳамдир. Эфиопада аёллар ҳуқуқи чекланганини тушунганимдан сўнг, ушбу кўрсатувни яратдим», – деди Текле.
2000 йилда таъсис этилган «Аёл ва спорт» мукофоти жаҳонда аёллар спортини ривожлантиришга ҳисса қўшган одамларга берилади.
Изоҳ (0)