8 ноябрь эрталабки соатларида Хитойда янги «куйловчи» йўл синовдан ўтказилди. Трассанинг 300 метрлик қисмида автомобиль 35–40 километр/соат тезлик билан юрса, ғилдираклар йўл қопламасидан мусиқа садоларини чиқаради, деб маълум қилади TJournal.
Бунинг учун йўл қопламасида кичик ариқчалар ҳосил қилинган бўлиб, ғилдираклар уларга ишқаланиши натижасида йўлнинг шу қисмидан ўтиш чоғида «Ватанга қасида» куйининг 30 секундлик парчаси янграйди.
Do you hear the music? The tire-road friction "plays music" in Beijing. This "musical road" will open next spring. pic.twitter.com/H4GPbbXwK3
— People's Daily, China (@PDChina) November 8, 2016
Изоҳ (0)