Ўзбекистон U19 термаси билан Баҳрайндаги Осиё Чемпионатида иштирок этган ва Жаҳон Чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмаган Жасур Абдураимов эндиликда Ўзбекистон U22 термасини бошқариб боради. Унинг янги жамоаси бугун — 8 ноябрь куни Хитойдаги халқаро турнирда ўз иштирокини бошлайди.
ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик футболчилар Мексика, Хитой ва Вьетнам термаларига қарши ўйинларда иштирок этади. 8 ноябрь куни Мексика U22 билан баҳс олиб борадиган жамоа, 10 ноябрь куни Хитой билан, 13 ноябрь куни эса Вьетнам билан учрашув ўтказади.
Маълумот учун, 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва мазкур мусобақанинг ҳар иккитасидан бири Олимпиада ўйинлари учун саралаш вазифасини ўтаб беради.
22 ёшгача бўлган футболчиларга сўнгги бор Самвел Бабаян мураббийлик қилган бўлиб, унинг жамоаси Рио—2016 чиптасини қўлга кирита олмаганди. Жасур Абдураимов тайёргарлик кўрадиган 2018 йилги Осиё Чемпионатининг эса Олимпиада учун алоқаси бўлмайди.
Хитойдаги турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон термасининг таркиби билан танишинг:
Изоҳ (0)