Самвел Бабаян устозлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади. ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасида ўтадиган мазкур беллашувга Сеул шаҳри мезбонлик қилади.
ЎФФ матбуот хизмати маълумотига кўра, терма жамоа Сеулга 13 ноябрь куни чартер рейс билан жўнаб кетади. Унинг тахминий вақти тонгги 9:00.
Жанубий Корея билан беллашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур беллашув 10 ноябрь куни соат 17:00 да старт олади.
Изоҳ (0)