Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор футбол клублари ўртасидаги ўйинда Рубен Ривера Васкес исмли футболчи учрашувни бошқариб борган 59 ёшли рефери — Виктор Трехонинг жонига қасд қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 ноябрь куни содир бўлди. Ҳакам Васкесга қизил карточка кўрсатди ва бундан ғазабланган футболчи ҳакамнинг юзига зарба берди. Кучли зарбадан сўнг рефери воқеа жойида ҳалок бўлди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Ҳодиса жойидан яширинган спортчини полиция ходимлари изламоқда.
Изоҳ (0)