Amazon’га тегишли Alexa таҳлилий компанияси жаҳоннинг энг машҳур сайтлари рейтингини тузди. Сайёранинг энг машҳур онлайн ресурслари ўн бешлигига Google’нинг уч версияси кирди, деб ёзмоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Сайтларнинг машҳурлигини Alexa кунлик ўртача аудитория ҳамда охирги уч ойда ўқилган саҳифалар сонига қараб аниқлади. Бутун дунё бўйича жами 30 миллион ресурс ўрганиб чиқилди.
Google энг кўп фойдаланиладиган сайт мақомида қолди. Унинг ҳиндча версияси еттинчи, японча версияси эса ўн биринчи поғонани эгаллади.
Рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
- Youtube
- Baidu
- Wikipedia
- Yahoo
- «Google.co.in»
- Amazon
- «Google.co.jp»
- «Live.com»
- Taobao
- Vk
Изоҳ (0)