АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон сайловга бир кун қолганида рақиби, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни 4 фоизга ортда қолдирмоқда. Бундай натижалар Fox News телеканали томонидан жамоат фикри борасида ўтказилган сўровномадан сўнг келиб чиқди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Сўровномада иштирок этган респондентларнинг 48 фоизи Клинтонни, 44 фоизи Трампни қўллаб-қувватлади. Либертарианлар партиясидан номзод Гери Жонсон 3 фоиз, Яшиллар партияси номзоди Жилл Стайн 2 фоиз овоз тўплади.
Fox News маълумотларига кўра, Ҳиллари Клинтонни асосан аёллар, афроамерикаликлар ва испан тилида сўзловчилар ҳамда 30 ёшдан кичик бўлганлар қўллаб-қувватламоқда.
Дональд Трамп кўпроқ эркаклар ва оқ танлилар, христианлар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган америкаликлар орасида ишончга эга бўлмоқда.
Мазкур сўровнома 3–6 ноябрь кунлари стационар телефон ва смартфонлар орқали ўтказилиб, унда 1410 нафар тасодифий танланган одамлар иштирок этди.[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]
Изоҳ (0)