Вьетнамда тошқинлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, яна 6 нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.
Бир неча кун давом этган ёғингарчиликдан сўнг сув дарё қирғоқларидан тошиб чиқди. Табиий офат оқибатида 12 та провинция сув остида қолди.
200 га яқин уйлар вайроналарга айланди, яна 40 мингтаси бутунлай ёки қисман сув остида қолди. Минглаб одамлар эвакуация қилинди.
Вьетнам қишлоқ хўжалигининг маълумотларига кўра, 40 мингдан ортиқ чорва ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)