Россиялик собиқ боксчи Костя Дзю 6 ноябрь, якшанба куни бешинчи бор ота бўлди. Унинг турмуш ўртоғи Татьяна Аверина Виктория исмли қизалоқни дунёга келтирди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Виктория жуфтликнинг иккинчи умумий фарзанди бўлди. Аввалроқ уларнинг Владимир исмли ўғли дунёга келганди.
47 ёшли Дзюнинг аввалги муносабатларидан Тимофей ва Никита ислми ўғиллари ҳамда Анастасия исмли қизи бор.
Маълумот учун, Костя Дзю профессионал рингда 34 жанг ўтказиб, 31 тасида (22 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган, 2 та беллашувда мағлубиятга учраган. Яна битта жанг эса бўлиб ўтмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)