Мадриднинг «Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан 2021 йилга қадар мўлжалланган янги шартноманинг имзоланиши ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Жамоа 114 йиллик тарихга эга. Клубимизни бутун дунё тан олади. Бу Ди Стефано ва Хенто сингари афсонавий ўйинчилар билан боғлиқ, Роналду эса бу сулоланинг энг яхши меросхўридир. Роналду — буюк давомчи», — деди у.
«Клубимиз Чемпионлар кубогини 11 марта ютган. Ҳозирги пайтда Роналду футбол тарихидаги энг яхши клубнинг рамзидир. Мадридда у барча ютуқларни қўлга киритди, клубнинг энг яхши тўпурари сифатида тарихга кирди. У ҳеч қачон унутилмайди, ушбу мавсумдан сўнг эса, афтидан, тўртинчи Олтин тўпни қўлга киритади. Тарих Роналдугача ва Роналдудан кейинга бўлинади. КриРо ҳар доим биз билан бўлади», — қўшимча қилди Перес.
Бир муддат илгари жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан Роналду фаолиятини «Реал»да якунлашини айтган эди.
Изоҳ (0)