Филиппинлик спорт ишқибози Уэльс Касуйо севимли боксчиси ва ватандоши Нонито Донейрнинг мағлубиятидан сўнг юрак тўхташидан қазо қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
6 ноябрь куни Нонито WBO чемпионлик камари учун олиб борилган баҳсда америкалик Жесси Магдаленодан мағлуб бўлди.
62 ёшли Касуйо шу чоғда юрагини чангаллаб йиқилди. У Донейрнинг ашаддий мухлиси эди.
Истеъфодаги полициячи бўлмиш Касуйо 2010 йилдан бери гипертензияга қарши дори ичиб келар эди.
Изоҳ (0)