Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 4 ноябрь, жума куни АҚШда 2,8 миллионта кир ювиш машинасини қайтариб олиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади «РБК» Америка истеъмолчилик маҳсулотлари хавфсизлиги комиссиясига таяниб.
Тепа қисмидан юкланадиган кир ювиш машиналарининг 34 та модели қайтариб олинади. Ушбу машиналардан фойдаланиш чоғида тепа қисми кутилмаганда очилиб кетиши ва шикаст етказиши мумкин.
Компанияга аввалроқ ушбу кир ювиш машиналари юзасидан тўққизта шикоят келиб тушган. Улардан бирида синган жағ, бошқасида шикастланган елка ҳақида сўз борган. Умумий ҳисобда компанияга машиналарнинг ўта юқори вибрацияси ва тепа қопқоғи ажралиб кетиши ҳақида 733 та мурожаат келиб тушган.
2011 йилнинг мартидан 2016 йилнинг ноябригача ишлаб чиқарилган кир ювиш машиналари қайтариб олинади.
Изоҳ (0)