Футбол бўйича Уругвай миллий чемпионати мамлакат футбол уюшмаси ижроия қўмитасининг қарори билан вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Бунга маҳаллий фанатлар уюшмалари ўртасидаги ихтилофларда ишқибоз Эрнан Фиориттонинг ўлдирилиши сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
5–6 ноябрга мўлжалланган ўйинларнинг ўтказилиш муддатлари ортга сурилди. Дам олиш кунлари чемпионат доирасида жами саккизта ўйин ўтиши лозим эди.
Ҳалок бўлган мухлис 21 ёшда эди.
«Футбол уругвайликлар учун муҳим, аммо инсон ҳаётидан муҳимроқ нарса йўқ», — дейилади уюшманинг баёнотида.
Изоҳ (0)