5 ноябрь куни Ўзбекистонга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинган Boeing-787 Dreamliner лайнерларининг иккинчиси етиб келади. Бу ҳақда, авиакомпанияга асосланиб, Uz24 хабар бермоқда.
Самолёт шанба куни эрталаб Сиэтлдан бошланадиган 12 соатлик узлуксиз парвоздан сўнг «Тошкент» халқаро аэропортида қўнади. Авиалайнерни кутиб олиш маросимига ОАВ вакиллари, аэропорт ишчилари ва бошқалар таклиф этилган.
Биринчи Dreamliner Тошкентга 31 август куни етиб келган эди. Ўшандан буён лайнер Ўзбекистон шаҳарларига, шунингдек, Олмаота, Дубай ва бошқа хорижий шаҳарларга парвоз қилди.
350 ўринли самолётлар узоқ ва жуда узоқ масофали парвозларда қўлланади.
Изоҳ (0)