«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йил 28 октябрь кунидан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/сония учун (ташқи каналда) 103,03 долларга туширилганини маълум қилди.
Бу йил тарифлар ўн бир марта туширилди. Тарифлар 1 Мбит/сония учун 13 январдан 156,24 долларгача, 1 февралдан 141,94 долларгача, 17 февралдан 136,34 долларгача, 1 мартдан 133,62 долларгача, 2 мартдан 115,26 долларгача, 27 апрелдан 112,91 долларгача, 25 июлдан 111,21 долларгача, 19 августдан1 108,31 долларгача, 22 августдан 107,03 долларгача, 19 сентябрдан 105,77 долларгача ва 28 октябрдан 103,03 долларгача туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда тарифлар ўн етти марта туширилганди. 2015 йил 1 Мбит/сония учун январь ойида 259,29 доллардан, декабрь ойидан 157,60 долларгача туширилганди.
Изоҳ (0)