Австралиялик сураткаш Колин Лоуи картошкадан пинхол-камера яратди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Нашрнинг эслатишича, инглиз тилида «potato quality» — «картошка сифати» деган ибора бўлиб, у ўта сифатсиз фотосуратни ифодалайди.
Колин Лоуи пинхол-камералар (объективнинг ўрнини кичик тирқиш босадиган камералар) яратиш билан шуғулланади. У айнан шу иборани ҳақиқатга айлантириш мақсадида картошкадан фойдаланишга қарор қилди.
Бунинг учун Лоуига катта картошка, консерва банкаси, музлаткич магнити, иккита қути, изоляцион тасма ва бир нечта резина керак бўлди.
24 октябрь куни Лоуи баобаб мевасидан фотоаппарат ясаб, интернетда машҳур бўлган эди.
Изоҳ (0)