Мадриднинг «Реал» жамоаси раҳбарияти клуб ярим ҳимоячиси Иско билан шартномани узайтириш борасида принципиал келишувга эришди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Янги келишувга кўра, Иско мадридликлар сафида 2022 йилнинг ёзига қадар тўп суради. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи «Қироллик клуби» сафида Испания чемпионатининг 7 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Иско 2013 йили «Малага»дан «Реал» сафига келиб қўшилганди.
Изоҳ (0)