Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган янги қарорга кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари 2019 йил 1 июлгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундай мустасно) озод этилади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Қарорда Ўзбекистонга божхона тўловлари олинмасдан импорт қилинадиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари рўйхати тасдиқланди.
Ушбу ҳужжатнинг мақсади республика фермер ва деҳқон хўжаликларини босқичма-босқич олиб борилаётган қишлоқ хўжалик экинларини тақсимлашни оптизимациялашни ҳисобга олган ҳолда, юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат.
Изоҳ (0)