Италиялик ҳайкалтарош, футбол бўйича жаҳон чемпионати ғолибига тақдим этиладиган кубок муаллифи Сильвио Гаццанья 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«У тушида сокин вафот этди. Тунда у ухлашга кетди, тонгда эса нафас олишдан тўхтади», – деди дизайнернинг ўғли Жорж.
Гаццанья Милан шаҳрининг фахрий фуқароси ҳисобланади У спорт олами учун кўплаб совринларнинг дизайнини ўйлаб топган.
ФИФА кубоги 1974 йилдан буён жаҳон чемпионати ғолибига бериб келинади. Бундан аввалги кубок муаллифи Жюль Риме бўлган. Бразилия терма жамоаси Риме томонидан яратилган охирги кубок совриндори бўлиб, уни абадий мулки қилиб олган.
Изоҳ (0)