Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 26 октябрдаги қарори билан Икрамов Агзам Анварджонович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Агзам Икрамов эгаллаб турган лавозимида турмуш даражаси ва ижтимоий соҳа, демография ва меҳнат, хизматлар соҳаси, тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Изоҳ (0)