Бугун, 1 ноябрь куни Тошкентга Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер келди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.
Миссия раҳбари Тошкентга етиб келганидан сўнг 2 ноябрь куни Radisson Blu Tashkent меҳмонхонасида брифинг ўтказилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 28 октябрдаги қарори билан ЕХҲТга аъзо бўлган 13 та мамлакатдан 17 нафар кишидан иборат ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилар миссияси асосий гуруҳини рўйхатга олган.
Изоҳ (0)