29 октябрда Ўзбекистон давлат консерваториясида мусиқа оламида «Тажрибалар устаси» номини олган Феликс Янов-Яновский асарлари асосида симфоник концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Туркистон» кичик оркестри жўрлигида ўтган концертнинг янгилиги шундаки, торли тирнама, пуфлама, клавишали чолғу асбоблари уйғунлигида ноодатий мусиқалар тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди, дейилади хабарда.
«Олтин куз» халқаро санъат фестивали доирасидаги «Беш кончерто» концерти дирижёри, оркестр бадиий раҳбари, Ўзбекистон санъат арбоби Элдор Азимов. Солистлар — халқаро танловлар ғолиблари Алибек Кабдураҳмонов, Хуршид Ҳамидов, Жамшид Убайдуллаев.
Таниқли ўзбек бастакори, мусиқа асарлари нафақат Ўзбекистон, айни пайтда Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Чехия, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар саҳналарида янграган Феликс Янов-Яновскийнинг бу галги концерти ҳам мухлислар олқиши ва ҳайратига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)