Голландиянинг «НЕК» футбол клубида тўп сураётган Ферди Кадиоглу мамлакат чемпионатида гол киритган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Голландиялик футболчи «Утрехт»га қарши (1:1) 30 октябрь, якшанба куни кечган ўйиннинг 62-дақиқасида гол киритди. Кадиоглу гол киритганида 17 ёш ва 23 кунлик бўлган.
Ферди Кадиоглу Голландия чемпионатидаги дебютини 2016 йилнинг 28 август куни, «АЗ Алкмаар» клубга қарши ўйинда захирадан майдонга тушганида ўтказган.
Изоҳ (0)