Футбол бўйича Чили чемпионати доирасида «Университад де Католика» ўз майдонида «Аудакс Итальяно» жамоасига қарши баҳс олиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳужумчиси Себастьян Пол рақиб жамоа мухлисинининг бошини тепгани ҳақида хабар берилганди.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, «Университад де Католика»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг Себастьян Пол ҳибсга олиниб, полиция маҳкамасига етказилди.
Себастьян Полдан зарба қабул қилиб олган мухлис Кристобал Асторкуиза футболчига нисбатан шикоят аризаси беришини маълум қилди. «У юзимга тепди. Себастьян тўсиқ устига чиқиб, менга ҳужум қилди. Унга нисбатан расмий шикоят аризасини бераман», – деди жабрдийда.
Хабарда қайд этилишича, Себастьян Пол 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)