31 октябрь куни Бағдодда кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, портловчи модда ўрнатилган автомобиль Бағдоднинг туманларидан бирида ҳавога учирилган. Ярадорлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Бирорта гуруҳ теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)