АҚШнинг Виржиния штатида Nascar пойгасидан қайтаётган ҳайдовчи 22 кишини уриб кетди. Бу ҳақда 31 октябрь, душанба куни USA Today маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Chevrolet SSR автомобилини бошқараётган эркак ногиронлар учун автомобиллар тўхташ жойида бўлган ва жипни айланиб ўтишга ҳаракат қилган. Шу тарзда бир гуруҳ йўловчилар томонга чиқиб кетган. Оқибатда тўққиз киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида 13 ёшдан 65 ёшгача бўлган одамлар бор.
Полиция гумонланувчини сўроқ қилмоқда. Унинг қонида алкоголь борлиги аниқланмаган. Унинг бу ҳаракати сабаблари ҳозирча номаълум.
Йўл-ҳаракати ҳодисаси пойга якунлангандан тахминан бир соат ўтиб юз берган.
Изоҳ (0)