Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалициясининг самолётлари Яманнинг хусийлар назорати остидаги Худайда шаҳрида жойлашган қамоқхонага зарба берди. 29 октябрь, шанба куни рўй берган воқеа ҳақида, Reuters’га асосланиб, «РБК» ахборот берди.
Авиазарба оқибатида 45 киши ҳалок бўлди. Улар орасида маҳбуслар ва қўриқчилар бор.
Қамоқда жами 84 маҳбус сақланаётган эди.
Изоҳ (0)