Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Ковавленко ҳамда ёрдамчи ҳакам Андрей Сапенко шу йилнинг 19–25 ноябрь кунлари Филиппиннинг Манила ва Булакан шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Сузуки Кубоги» учрашувларини бошқариб бориш учун таклиф этилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақада 8 жамоа икки гуруҳга бўлиган ҳолда иштирок этади. «А» гуруҳидан Сингапур, Таиланд, Индонезия ва Филиппин жамоалари жой олган бўлса, «B» гуруҳида Вьетнам, Камбожа, Малайзия ва Мьянма ўрин олган.
Изоҳ (0)