ИШИД террорчи гуруҳи Германиянинг Гамбург шаҳрида 16 ёшли ўсмирнинг ўлдирилиши учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда, Bild нашрига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа 16 октябрда рўй берган. 15 ёшли дугонаси билан дарё қирғоғида, кўприк остида ўтирган ўсмир йигитга номаълум шахс орқадан ҳужум қилган. У йигитга пичоқ билан бир нечта зарба берган. Бунинг оқибатида ўсмир шифохонада оламдан ўтган.
15 ёшли қиз сувга сакраб, воқеа жойидан сузиб кетишга муваффақ бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)