Босқон улоқтириш бўйича Лондон–2012 Олимпия ўйинларининг чемпиони россиялик Татьяна Лисенко–Белобородова допинг билан тутилганидан сўнг олтин медални қайтаришдан бош тортди. Бу ҳақда спортчининг тушмуш ўртоғи Николай Белобородов «Спорт-Экспресс» нашрига маълум қилди.
Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпиадаси вақтида олинган допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг, Татьяна Лисенко–Белобородованинг намунасида тақиқланган туринабол моддаси аниқланганди. Халқаро олимпия қўмитаси 33 ёшли спортчини дисквалификация қилиб, Лондон–2012 Олимпиадасининг олтин медали, эсдалик нишони ва дипломини қайтаришни талаб қилган эди.
«Олтин медални қайтармаймиз. Биринчидан, Татьяна суд бўлишини айтганди, яъни, иш ҳали якунига етмади. Иккинчидан, у фаолиятини якунлади ва мусобақаларда бошқа иштирок этмайди. Менимча, у кўпчиликка Олимпиада чемпиони бўлган ва шундайлигича қолади. Биз билан яхши муносабатда бўлишмаяпти, нима учун тўсатдан медални қайтаришимиз керак?», – деди Белобородов.
Изоҳ (0)