АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, 28–29 октябрь кунлари Ўзбекистонда сафар билан бўлган Томас Шеннон кеча, 29 октябрь куни Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизматининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
Ташриф чоғида Томас Шеннон ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари билан танишди ҳамда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар билан учрашди.
Учрашув якунида Томас Шеннон ассоциациянинг музейида жойлашган экспонатлар билан танишди ва меҳмонлар дафтарига ўзининг таассуротлари ва тилакларини ёзиб қолдирди.
Изоҳ (0)