Чикагонинг (Иллинойс штати) О’Хара аэропортида American Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing 767 двигателининг жиддий бузилиши унинг қанот қисмида ёнғинни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Самолёт тезлигини ошираётган пайтда унинг двигетали ишида носозлик қайд этилган. Оқибатда мотор корпуси ичкарисидаги қисмлар ўқдек сочилиб кетган.
American Airlines’нинг маълум қилишича, 383-рейс билан Майамига парвоз қилиши керак бўлган Boeing 767 двигателга тааллуқли механик носозлик туфайли учиш босқичида тўхтаб қолган. 161 нафар йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси учиш-қўниш йўлагига туширилган ва автобуслар ёрдамида терминалга етказилган.
Авиакомпания дастлаб саккиз кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилган эди. Ҳозирги пайтда жабрланганлар сони 21 кишига етган.
Изоҳ (0)