Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 29 октябрь, шанба куни куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 29 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +1...+6 даража, Бухоро, Навоий вилоятларида +3...+8 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +5...+10 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +7 даражагача илиқ бўлади.
Шанба куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +6...+11 даража, мамлакатнинг тоғли жойларида + 8...+13 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида +20...+25 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 29 октябрга ўтар кечаси ва 29 октябрь куни кундузи фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)