БМТ бош котиби Пан Ги Мун Суриянинг Идлиб вилоятида мактабнинг ўққа тутилиши ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушди ҳамда ҳодиса юзасидан зудлик билан ва холисона текшириш ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда 27 октябрь, пайшанба куни бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, агар мактабга ҳужум қасддан амалга оширилган бўлса, у ҳарбий жиноят деб ҳисобланиши мумкин.
«Бош котиб бу ва Суриядаги бу каби фуқароларга қилинган ҳужумларни зудлик билан ва холисона текширишга чақирмоқда», — деди Дюжаррик.
Унинг таъкидлашича, ҳужум ижрочилари одил судловдан қўрқмаганлиги учун Сурияда бу каби жиноятларни амалга оширишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БМТ болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Энтони Лейк Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактабга нисбатан уюштирилган бир нечта авиазарба оқибатида 22 нафар бола ва олти нафар ўқитувчи ҳалок бўлганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)