Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Ташқи тижорат рекламасини жойлаштириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ариза юбориш» хизмати ишга туширилди.
Тошкент шаҳрининг туман ҳокимиятлари томонидан ишга туширилган янги хизмат ташқи тижорат рекламасини жойлаштириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ариза юбориш имкониятини тақдим этади. Хизмат жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 26 мартдаги 4-сон қарорига биноан хизмат бепул кўрсатилади. Фойдаланувчи Ягона портал орқали электрон ариза юборганда реклама материалларини тақдим этиши лозим (эркин шаклда А4 форматда реклама материалининг эскизи, AVI ёки MP-4 форматда видеоролик).
Орфографик, стилистик хатолар мавжуд бўлса, умум қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаса ҳамда бланкалар хато ва нотўлиқ тўлдирилса, шунингдек, бузуқ, сифатсиз (кўриб бўлмайдиган) реклама материали йўлланса, хизмат кўрсатилиши рад этилади.
Реклама материалида жисмоний шахснинг суратидан фойдаланилмаган аризани коʻриб чиқиш муддати — 10 иш кунидан, реклама материалида жисмоний шахснинг суратидан фойдаланилган аризани кўриб чиқиш муддати — 15 иш кунидан иборат. Аризачига рухсатномани олиш тўғрисида хабарнома юбориш (эркин шаклда тижорат реклама материалини тасдиқлаш) хизматнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.
Изоҳ (0)