БМТ болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Энтони Лейк Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактабга нисбатан уюштирилган бир нечта авиазарба оқибатида 22 нафар бола ва олти нафар ўқитувчи ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Олинган маълумотларга қараганда, Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактаб биносига бир неча марта ҳужум уюштирилганлиги оқибатида 22 нафар бола ва олти нафар ўқитувчи ҳалок бўлган», — деди у.
Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Идлибдаги мактабга зарба берилганлиги ҳақидаги хабарни даҳшатли деб атади.
Изоҳ (0)