Италиянинг «Рома» футбол клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти «Палермо»га қарши (4:1) Италия чемпионати 9-туридан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистлардан бирининг саволига эҳтиросли хатти-ҳаракат орқали муносабат билдирди.
Воқеа акс этган видеолавҳа YouTube’даги «Vocegiallorossa.it» каналида эълон қилинди. 57 ёшли италиялик мутахассис журналистнинг саволидан сўнг икки қўли билан бошини ушлаб, уни тўрт марта столга урди.
Изоҳ (0)