Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ИШИД террорчи гуруҳи Ироқнинг Мосул шаҳрига кимёвий ҳужум уюштириши хавфи туфайли тегишли ихтисосликлардаги тиббиёт ходимларини таёрламоқда. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
90 нафар тиббиёт ходими зарур бўлганда ёрдам кўрсатишга тайёр, дейилади ташкилот хабарномасида.
Ироқ ҳукумат қўшинлари ва курд кўнгиллилари Мосулни ИШИД жангариларидан тозалаш операциясини давом эттирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)