Австралиянинг Тасмания штати, Хобарт шаҳрида ўтаётган Антарктика тирик денгиз ресурсларини сақлаш бўйича комиссиянинг 36-йиғилиши иштирокчилари Антарктида соҳилида табиатни муҳофаза қилиш зонаси яратилиши борасида келишувга эришди. Бу ҳақда, тадбирдаги Россия делегация раҳбари ўринбосари Дмитрий Кременюкка асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Йиғилиш расман 28 октябрь куни якунига етади, аммо ҳозирнинг ўзидаёқ томонлар табиатни муҳофаза қилиш зонаси бўйича асосий шартларни келишиб олди.
Денгиз муҳофаза ҳудуди Росса денгизида ташкил этилади. Унинг майдони 1,2 миллион квадрат километрни ташкил этади. Келишув 35 йил давомида амал қилади.
Ташаббусни бир неча йил муқаддам АҚШ ва Янги Зеландия томони илгари суриб келаётган эди, аммо ушбу таклиф Россия ва яна бир неча мамлакат томонидан қўллаб-қувватланмаётган эди.
Изоҳ (0)