Ҳар бир жамиятда аёлларнинг роли ижтимоий-иқтисодий устуворликлар юксалишининг ҳал қилувчи шарти сифатида эътироф этилади. Бугунги кунда Ўзбекистон аёллари ўзларининг ижодий, амалий қобилиятларини турли соҳаларда муваффақиятли намоён қилмоқда. Ушбу жараёнларни мустаҳкамлаш мақсадида Ucell уяли алоқа оператори навбатдаги махсус лойиҳага қўл урди. Компания ўтказаётган туркум тренинглар давомида гўзал аёлларимиз ўз салоҳиятларини амалга ошириш, касбий ва ижодий ўсиш учун қизиқарли ва фойдали кўникмаларга эга бўлмоқда. Ucell компаниясининг Пресс-офиси бунинг юзасидан қуйидагиларни хабар қилади.
«Аёллар овози. Замонавий жамиятдаги етакчилик». Ucell компаниясининг ушбу лойиҳасига бир неча ой аввал старт берилган эди ва ўтган қисқа вақт ичида ўз мақсадли аудиторияси — нафосатли аёлларимиз орасида жуда оммабоп бўлиб қолди. Энг аввало, ушбу ташаббуснинг ғояси аёллар эътиборини жалб қилди. Анъанавийга айланиб улгурган ва соғлиқни сақлаш, бизнес, педагогика, эстетика ва қатор бошқа соҳаларнинг етакчи мутахассислари иштирокидаги тренинг ва интерфаол тадбирлар давомида ҳар бир аёл учун доимо долзарб ва яқин мавзулар кўтарилади.
Родика Вербенюк — Ucell компаниясининг корпоратив коммунициялар бўйича директори:
«Жамият ўзгариб бормоқда, ва барчамиз, ёшимиз, фаолият соҳамиз ва гендер мансублигимиздан қатъий назар, янги талабларга янада мос бўлишни хоҳлаймиз. Мазкур лойиҳа — бу ‘Соғлом она ва бола йили’ давлат дастурини қўллаб-қувватлаш йўлидаги бизнинг ҳиссамиздир. Ўзбекистон аёллари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда, улар турли масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритяпти. Ва уларнинг касбий ўсиши нафақат бизнес, балки бутун жамият ривожида нақадар муҳимлигини кўриб турибмиз. Айни вақтда, мустаҳкам, уйғун оила яратиш, саранжомликни таъминлаш, яқинларнинг саломатлиги кетидан кузатиш, болаларни тарбиялаш ва шу каби масалаларда уларнинг муҳим ролларини эътироф этиш лозим. Ўтказилаётган тренингнинг ҳар бир сессияси жуда аҳамиятли бўлиб, турли ёшдаги ва ҳар қандай касб эгалари учун мўлжалланган. Тренинг шаклининг ўзига хослиги шундаки, ишбилармон соҳалардаги назарий билимлар ва ҳар қандай аёлга соғлиқни сақлаш, болаларни тарбиялаш, уйни парваришлаш, эстетика ва гўзаллик соҳаларда зарур бўлган амалий кўникмалар биргаликда қўлланилади. Интерфаол маҳорат дарслари аёлнинг яратувчан табиати, нозик диди, учрайдиган барча нарсаларга мулойим муносабатини акс эттиради. Ушбу лойиҳа ижтимоий-маърифий миссияга эга, ва шу билан бирга уни мамлакат минтақаларига олиб келиш ва бу билан бутун жамиятимиз уйғун ривожланишига хизмат қилишни истардик».
Навбатдаги тренингнинг кун тартибига лойиҳа иштирокчилари муҳокама қилиши учун жуда долзарб бўлган «Муваффақиятли музокаралар сири» мавзуси киритилди. Бундай кўникмалар турли вазиятларда зарур бўлади. Барчамиз доимо музокаралар жараёнида ҳаёт кечирамиз: уйимизда, дўстларимиз, шерикларимиз, ишхонада ҳамкасбларимиз билан. Ва кутилаётган натижага эришиш мақсадида ҳамма ерда муайян вазият учун керак бўлган ёндашув, яъни музокаралар техникасидан фойдаланиш зарур. Тренинг давомида мутахассислар, назарий билимлар билан бир қаторда, иштирокчиларга қизиқарли интерфаол машқларни таклиф қилди. Ишлар натижалари батафсил кўриб чиқилди, таклиф этилган ечимларнинг ижобий ва салбий томонлари аниқланди.
Флора Нишанова — хорижий компания ваколатхонаси раҳбари ўринбосари, «Аёллар овози. Замонавий жамиятдаги етакчилик» лойиҳасининг иштирокчиси:
«Ушбу лойиҳа мени унда ‘музокаралар’ мавзуси кўриб чиқилиши билан ўзига жалб қилди. Бу менга хорижий компания раҳбарининг ўринбосари сифатида жуда зарур. Музокараларни қандай қилиб тўғри олиб бориш, ўз нуқтаи назари, тамойилларини ҳимоя қилиш юзасидан янги маълумотларга эга бўлдим. Хуллас, ўзим учун жуда кўп ижобий томонларни топдим. Ucell компанияси ажойиб ғояни таклиф қилди. Унинг мазмуни шундаки, сиз долзарб билимларни эгаллайсиз ва айни вақтда кўникмалар орттириб, фикрларингиз билан ўртоқлашасиз. Замонавий, ишбилармон аёллар билан танишиб олинганимдан мамнунман».
Ольга Цой — инвестицион компаниянинг ҳуқуқшуноси, «Аёллар овози. Замонавий жамиятдаги етакчилик» лойиҳасининг иштирокчиси:
«Мен интернетда, Facebook’да аввалги семинарлар ҳақидаги маълумотларни кўрдим. Бу мени жуда қизиқтириб қолди, негаки, фоторепортажларга эътибор берсак, бу қизиқарли тадбир экан. Кўпгина салоҳиятли аёллар ташриф буюради, тушунарли, ажойиб шаклда фойдали маълумот тақдим этилади. Бу мен учун ҳам фойдали бўлиши мумкин, деб ўйладим. Бугунги учрашувдан мамнунман. Юқори кайфиятда ўтган хушчақчақ мулоқот чоғида қатор янги маълумотларни билиб олдим. Янги Smart услубиятини ўргандим ва ундан ўз ишларим ва шахсий ҳаётимда фойдаланиш ниятидаман. Бу кўпроқ мулоқот юритиш шаклига ўхшаб кетади, ва бу классик тушунчадаги тренинг эмас, балки аҳамиятли маълумотларни дилкашлик билан узатишдир. Яъни биз мулоқот қилиб ўтирамиз, тренерларимизни тинглаймиз, янгиликлардан бохабар бўламиз. Айни пайтда бизни қатъий доиралар сиқиб, қамраб олмаган. Биз бетоқат, таранг аҳволда эмас, бемалол, хотиржам ўтирамиз, қизиқарли янгиликларни тинглаймиз. Ucell’нинг ушбу лойиҳаси мамлакатимиздаги кўпгина ташаббусларни ривожлантиришга ёрдам беради, аёллар ўз қобилиятларини амалга ошириши учун фойдали бўлади, деб ҳисоблайман».
«Аёллар овози» лойиҳаси — бу ўз билим савиясини оширишга интилаётган, фаолияти учун зарур бўладиган молиявий саводхонлик, интервьюдан ўтиш, вақтни самарали режалаштириш ва мақсад белгилаш, музокараларни олиб бориш санъати каби йўналишларда кўникмаларни орттиришга ҳаракат қилаётган аёллар учун ўзига хос пойдевордир.
Ucell компаниясининг «Аёллар овози. Замонавий жамиятдаги етакчилик» лойиҳасини амалга ошириш давомида тренингларда турли ёшли ва турли фаолият соҳаларига мансуб 100 дан ортиқ аёллар иштирок этди.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)