Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Покистон ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди.
Изоҳ (0)