Лондон–2012 ва Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг велосипед пойгаси бўйича чемпиони, австралиялик Кэрол Кукнинг Риода қўлга киритилган иккита олтин медали ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ўғрилик Мельбурн шаҳрида, Виктория спорт институти яқинида содир бўлди. Ўғрилар 55 ёшли спортчи аёлга тегишли автомобилнинг ойнасини синдириб, ичидан медалларни ўғирлаган.
«Бу шунчаки медаллар, катта фожиа бўлмади. Мен уларни истаган одамга, айниқса, мактаб болаларига кўрсатаман. Медальларни беркитиб қўядиганлардан эмасман. Уларни ўзим билан олиб юриб, атрофдагиларга кўрсатаман», – деди Кук.
Собиқ полиция офицери Кэрол Кук 1998 йилдан буён склероздан азият чекади. 2001 йилдан у ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.
Изоҳ (0)