Аргентина ва Уругвай футбол бўйича 2030 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун биргаликда ариза беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аргентина президенти Маурисио Макри ва Уругвай президенти Табаре Васкес 24 октябрь куни Буэнос-Айресда учрашиб, ЖЧ–2030 турнирини ўтказишга ариза беришни муҳокама қилди.
2030 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 100 йиллиги нишонланади. Тарихдаги биринчи жаҳон чемпионати 1930 йили Уругвайда бўлиб ўтган эди. Аргентина 1978 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди.
Қайд этиш керакки, шу вақтга қадар фақат бир марта иккита мамлакат – 2002 йили Япония ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 Россияда, ЖЧ–2022 Қатарда бўлиб ўтади. ЖЧ–2026 турнирини ўтказишга Шимолий Америка мамлакатлари фаворит саналмоқда. Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ–2026 бир йўла уч мамлакат – АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши мумкинлигини айтган эди.
Изоҳ (0)