2014 йил октябрида Москванинг «Внуково» аэропортида Франциянинг Total нефть-газ компанияси президенти Кристоф де Маржерининг самолёти ҳалокатга учрашига асосий сабаб — аэропорт ишидаги кўплаб бузилишлар. Бу ҳақда Халқаро авиация қўмитасининг ҳисоботида айтилди, деб хабар беради TJournal.
Ҳисоботда ҳалокатга сабаб бўлган 16 та турли омил санаб ўтилди. Улар орасида тиббий персонал томонидан махсус машиналари ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибининг бузилиши алоҳида кўрсатилмоқда. Қўмита вакилларининг фикрича, бундан фойдаланган ҳайдовчилар иш пайтида спиртли ичимликларни истеъмол қилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, аэропортда учиш майдони назорат тизими билан ишлаш тартибининг бузилиши, қор куровчи машина ҳайдовчиси майдонда ишлаш пайтида мўлжални йўқотгани ҳамда Falcon 50EX’нинг конструкциясидаги ўзига хосликлар омиллар қаторида бор.
Изоҳ (0)