Бразилия полицияси «Маракана» стадионида футбол бўйича мамлакат чемпионати доирасида «Фламенго» (Рио-де-Жанейро) ва «Коринтианс» (Сан-Паулу) клублари ўртасида бўлиб ўтган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйин вақтида 31 футболчини ҳибсга олди. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Учрашув якунланишидан бироз аввал ҳар икки клуб мухлислари бир-бирига турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Кейинроқ «Коринтианс» ишқибозлари трибуналар орасидаги тўсиқни бузди. Уларга халал беришга уринган бир неча полиция ходими енгил жароҳатлар олди.
Ҳибсга олинганларнинг барчаси «Коринтианс» мухлислари бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан «Коринтианс» раҳбарияти ҳуқуқ-тартибор ходимларининг хатти-ҳаракатини танқид остига олиб, айбдорлар ўрнига клубга мухлислик қилганларни қўлга олганликда айблади.
Қайд этиш жоиз, «Маракана» стадионида ўтказилган мазкур учрашув Рио–2016 Олимпия ва Паралимпия ўйинларидан кейин бўлиб ўтган биринчи спорт тадбири бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)