19–23 октябрь кунлари WTA Finals Бутунжаҳон аёллар теннис уюшмаси якуний турнири доирасида Сингапурда 14–16 ёшли қизлар ўртасидаги WTA Future Stars турнири ўтказилди. 18 мамлакатдан ташриф буюрган теннисчи қизлар (ҳар бир ёш категориясида 20 нафар) мусобақаларда иштирок этди. Улар орасида олий спорт маҳоратининг Тошкент мактаби вакилалари — Олеся Ким (У-14) ва Милана Масленкова (U-16) бор эди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ўйинлар тўрт гуруҳда ўтказилди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра Олеся Ким Garbine Muguruza, Милана Масленкова эса Agnieszka Radwanska гуруҳига тушди. Милана биринчи рақиби — вьетнамлик Тран Трук устидан ғалаба қозонди, аммо иккинчи ўйинда япониялик тажрибали теннисчи Аюми Кошишига имкониятни бой берди.
Олеся Ким мусобақанинг биринчи кунидан сўнг ўз гуруҳида етакчига айланди, ярим финалда эса австралиялик Эннерли Поулос устидан уч сетда ғалаба қозонди (6/3 4/6 10/4) ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Баҳсларнинг охирги босқичида япониялик Ито Шиорога қарши учрашув ўтказган ўзбекистонлик спортчи имкониятни бой берди — 4/6 6/2 10/3. У кумуш медаль билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.
Финал учрашуви якунланганидан сўнг Олеся жаҳоннинг олтинчи ракеткаси — испаниялик Гарбин Мугурусанинг дастхати қўйилган ракеткага эга бўлди.
Изоҳ (0)